12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир

 

          12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган тадбирлар ташкил этилди.

Хусусан, сана муносабати билан 2022 йилнинг 10 июнь куни Бухоро шаҳрида жойлашган “Ёш алоқачи”болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган “Болалар меҳнатига барҳам бериш учун умумий ижтимоий ҳимоя!”шиори остида карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар ўтказилди.

Бундай тадбирлар вилоятимизда фаолият юритаётган 9 та стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ҳам ташкил этилмоқда.

Тадбирлар доирасида вилоят кенгаши ва тармоқ касаба уюшмалари мутахассислари томонидан турли ёшдаги болаларга мазкур сананинг моҳияти интерактив усуллар орқали тушунтириб берилди. Жумладан, тадбир иштирокчиларига Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббусига кўра ҳар йили 12 июнь барча давлатларда Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни сифатида кенг нишонланиши, жорий йил мазкур санага бағишланган тадбирлар бутун дунё бўйлаб “Болалар меҳнатига барҳам бериш учун умумий ижтимоий ҳимоя!” шиори остида ўтказилаётганлиги ҳамда юртимизда бола ҳуқуқларининг таъминланиши тўғрисидаги слайдлар ёрдамида батафсил маълумотлар берилиб, тематик видеороликлар орқали болажанларга  намойиш этилди.

Хусусан, намойиш этилган мавзуга оид слайд ва видеороликларда дунёнинг айрим мамлакатларида уларнинг тенгдошлари қандай турли шароитларда яшаётганликлари ва меҳнат қилаётганликлари, Халқаро меҳнат ташкилотининг маълумотларига кўра дунё бўйича 5 ёшдан 17 ёшгача болаларнинг 218 млн ишлашга мажбур. Улардан, 152 млн замонавий қулликка махкум, 73 млн хавфли меҳнат шароитларида ишламоқда.

152 млн болалар ишлашга мажбур эканлиги, бу каби ҳолатлар болаларнинг ҳар томонлама камол топишига ва билим олишига имкон бермаслиги билан бирга, уларнинг жисмоний, ақлий ва аҳлоқий ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатиши таъкидланди.

Шунингдек, болаларга мамлакатимизда барча болаларнинг тўлақонли билим олишлари, ҳар томонлама камолга етишлари, ақлий ва жисмоний ривожланишлари учун, хусусан таътил даврида мароқли дам олишлари учун яратиб берилган имконият вашарт-шароитлар ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Print Friendly, PDF & Email