Жорий йилнинг 21 июнь куни вилоят Кенгаши раиси М.Олимов раҳбарлигида вилоят Кенгаши катта мажлислар залида “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”, “Энг яхши ёшлар такчиси”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг намунали иш берувчи аёл” Республика танловлари вилоят Ташкилий қўмиталари йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда 6 та танловни тасдиқланган Низом талаблари асосида ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вазифалар бирма-бир тушунтириб берилди. Шунингдек, йиғилишда вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи С.Хусенов, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Тилавова, Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Ҳамроев иштирок этдилар.
“Аёллар дафтари” бўйича шаҳар ва туманларга бириктирилган ходимлар “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”, “Энг яхши ёшлар етакчиси”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг намунали иш берувчи аёл” Республика танловларини ташкил этиш ва ўтказишда масъул ходимлар этиб белгиланди.