“11-Ноябр касаба уюшмалари куни” муносабати билан вилоят миқёсида маданий-маърифий тадбирлар, спорт соғломлаштириш мусобақалари, давра учрашувлари ҳамда “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” шиори остида республикамиз ва вилоятимиздаги диққатга сазавор қадамжоларга саёҳатлар ташкил этиш режалаштирилган. Шу муносабат билан Бухоро “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи бошланғич касаба уюшмаси ташаббуси билан мурувват уйида яшовчи 50 нафар аёллар ва ишчи ходимларнинг дунёга машҳур Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгохига саёҳатлари ташкил этилди.
Мазкур зиёрат ва саёҳат сафари давомида саёҳатчиларга Етти пир зиёратгоҳларини янгидан реконструкция қилинганлиги шу билан бирга ислом оламининг буюк қадамжоларидан бири бўлмиш Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуасининг ўзига хос томонлари алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ушбу саёҳат Мурувват уйида яшовчиларга ва ходимларга катта таъсурот қолдирди, юртимизга, буюк аждодларимиз, шонли тарихимизга бўлган ихлос ва мухаббатларини янада зиёда қилди дейди — зиёратчилардан бири, касаба уюшмаси аъзоси Ш.Ҳусенова.
.
Шукурова Нозима Неъматовна
Мурувват уйи бошланғич
касаба уюшма қўмитаси раиси