Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Бухоро шахридаги Гранд тантаналар маросимида 11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Янги  Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” деган ғояни ўзида мужассамлаштирган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

     Тадбирда корхона, ташкилот ва муассасалар касаба уюшма қўмиталари раислари, касаба уюшма фаоллари, меҳнат фахрийлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.Шунингдек, тадбирда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлашда, аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг намунали иш берувчи аёл”, “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” ,  “Энг яхши ёшлар етакчиси”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” Республика танловларининг совриндорлари Низом талаблари бўйича белгиланган 30 млнлик пул мукофотлари билан топширилди.

       “Энг яхши ҳоким ёрдамчсиси” номинацияси бўйича танловнинг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган  Когон шаҳридаги “Арабхона” МФЙ ҳоким ёрдамчиси  Жўраева Лола Олимовна қўлга киритиб, “Лассети” автомашинаси билан, ҳамда  “Энг яхши ёшлар етакчиси” номинацияси бўйича танловнинг республика босқичида 3-ўринни эгаллаган, Ромитан туманидаги “Тарнаут” МФЙ ёшлар етакчиси Бозоров Миршодбек Шукур ўғли “Спарк” автомашинаси соҳиби бўлишди. Мазкур ғолибларга автомашиналар 11 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган тантанали тадбирда топширилади.Шунингдек тадбирда сана муносабати билан Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасига 3 та бепул йўлланма топширилди.

       Тадбир давомида вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган вилоятимизда фаолият юритаётган касаба уюшмалари ходимлари орасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остидаги спартакиада мусобақаси ғолибларига диплом ва эсталик  совғалари топширилди.

                                                                                           Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

    

Print Friendly, PDF & Email