11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан жорий йил 7 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказилди.
Мазкур брифингда вилоятимизнинг барча оммавий ахборот вакиллари фаол иштирок этди ва вилоят Кенгаши раиси М. Олимов томонидан 2022 йилда соҳада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Мазкур брифингда касаба уюшмалари ташкилотлари йилдан йилга ривожланиб, жамиятнинг ҳар бир жабҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда фаоллик кўрсатаётганлиги, шу билан вилоятимизда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқини муҳофаза қилиш, уларга етарли шарт-шароитлар яратиб берилишини таъминлаш, ижтимоий шериклик ва жамоат назоратини ташкил этишда, ёшларга оид дастурлари ижроисини таъминлашда касаба уюшмаларининг ўрни алоҳида эътироф этилди.