Фаоллар тақдирланди

          Президентимиз томонидан 2020 йил 23 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг          ЎРҚ-648-сонли «Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш ҳақида»ги қонуни қабул қилинди. Унга кўра, 11 ноябрь – «Касаба уюшмалари куни» деб белгиланди. Бу янгилик юртимиздаги беш ярим миллиондан ортиқ касаба уюшмалари аъзолари томонидан юқори ҳурмат билан кутиб олинди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар бўлинмаси кенгашида соҳа ходимлари томонидан мазкур сананинг икки йиллигига бағишланган байрам тадбири нишонланди.

       Тадбирда Касаба уюшмаси тизимида узоқ йиллар ишлаган ва айни пайтда шу жабҳада меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди. Уларнинг орасида меҳнатлари эътироф этилиб, Республика кенгашининг ташаккурномаси ва эсталик совғаларига эга бўлган Бухоро шаҳар 23-ИДУМ бошланғич касаба уюшмаси раҳбари Зебинисо Қурбонова ҳам борлиги қувонарли албатта. Тадбирда касаба уюшмаси аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий манфаатларини ифода этишда ижтимоий шерикликнинг барча принципларига амал қилинишини таъминланишида фидокорона меҳнат қилган Зебинисо Қурбонованинг хизматлари эътироф этилгани таълим даргоҳига берилган мукофот ҳамдир. 

          Президентимиз табригида таъкидланганидек, “Инсон қадри учун” ғоясини умуммиллий ҳаракатга айлантиришда давлат ва жамоат ташкилотлари билан бир қаторда, ҳеч шубҳасиз, касаба уюшмалари ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Хусусан, бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари ижтимоий шериклик ва ижтимоий мулоқот тамойиллари асосида меҳнат аҳлининг ижтимоий-иқтисодий манафаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бирга, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, бандликни таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш йўналишларида ҳам тизимли ишларни амалга оширмоқдалар.

Print Friendly, PDF & Email