“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви

    Вобкент тумани ҳокими ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти Кенгаши раиси иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” шиори остида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда иштирок этган ёшларга суҳбат давомида корхонада фаолият олиб бораётган ёш меҳнаткашлар учун яратилган шарт-шароитлар ва корхонадаги меҳнат муҳофазаси, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг фаолияти билан яқиндан таништирилди.

         Бундай тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, касаба уюшмалари фаолиятида ёшлар иштирокини янада жонлантириш, бу борада уларнинг таклиф ва истакларини амалга ошириш, ёшлар орасидан фаол лидерларни сайлашдан иборат. Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловининг “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациясида ёшлар фаол қатнашган.

       Бугунги кунда акциядорлик жамиятида суҳбат давомида меҳнат шароитларини яхшилаш, ёш меҳнаткашлар учун уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, қўшимча имкониятлар яратиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, касаба уюшмалари фаолиятида ёшлар иштирокини янада жонлантириш, бу борада уларнинг таклиф ва истакларини амалга ошириш, ёшлар орасидан фаол лидерларни сайлашдан иборат.

       Ушбу тадбир давомида 2022 йилда вилоят миқёсида ўтказилган «Энг яхши сектор раҳбари» танловида ғолибликни қўлга киритган Вобкент туман ҳокими ва викторинали саволларга жавоб берган ёшлар ҳамда учрашув иштирокчиларига совғалар топширилди.

Вилоят кенгаши матбуот котиби

Print Friendly, PDF & Email