Касаба уюшмалари – ходимлар манфаатларини муҳофаза қилишда фаол

       Мамлакатимизда эркин ва фаровон ҳаёт, демократик жамият қуриш йўлида олиб бораётган изчил ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижаларини таъминлашда касаба уюшмалари ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти Кенгаши томонидан ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш, ҳуқуқ бузилиш ҳолатларининг олдини олиш, ходимларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

      Вилоятда жорий йилда ходимлар сони 10 нафардан ортиқ бўлган 1074 та корхона ва ташкилотнинг 23 минг 354 нафар ходимини касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиш ва уларда бошланғич ташкилотларни тузиш кўзда тутилган. Таъкидлаш жоиз, вилоятда ишловчи 277 минг 259 нафар ходим жамоа-шартномавий муносабатлар билан қамраб олинган бўлиб, жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун вилоят бўйича ўрта ҳисобда бир ходимга йил давомида сарфланган маблағ ўртача 3 миллион 701 минг 500 сўмни ташкил этмоқда.  

Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида 2022 йил давомида вилоят Кенгаши томонидан 9 та ва тармоқ касаба уюшмалари томонидан 74 та спорт мусобақалари ташкил этилиб, ушбу спорт мусобақаларининг вилоят босқичида 618 нафар, қуйи босқичида 39346 нафар ишчи ходимнинг иштироки таъминланди.

Ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, бой маданиятимиз ва тарихий меросимиз билан уларни яқиндан таништириш мақсадида 2022 давомида 17408 нафар ходимнинг концерт, театр, музей ва кўргазма залларига ташрифи ташкил этилди. Шунингдек, Касаба уюшмалари тизимида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ташкил этилган саёҳатларга 26057 нафар касаба уюшма аъзолари жалб этилди. Шундан 10771 нафари вилоят ҳудудидаги диққатга сазовор қадамжоларга, 15286 шаҳарларга саёҳатларни ташкил этади. 11 та шаҳар ташқарисидаги соғломлаштириш оромгоҳларда, 150 та соғломлаштириш майдончаларида уюшма аъзолари фарзандлари учун дам олиш  ташкиллаштирилди. 

                                                                                                                                                   

       Вилоят Кенгаши матбуот котиби

Print Friendly, PDF & Email