Халқ манфаати йўлида ишончли ҳамкорлик

          Жорий йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)нинг Бухоро вилояти минтақавий вакили ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум тантанали равишда имзоланди. Меморандумга асосан меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари самарадорлигини оширишда ҳал қилувчи омил эканлигига ишонч билдирган ҳолда, меҳнат соҳасида халқаро ва миллий стандартларни кенг тарғиб этиш, муносиб меҳнат концепциясини руёбга чиқаришда ижтимоий шериклик механизмларини самарали сафарбар этиш, шу жумладан соҳада қонунлар ижроси устидан парламент ва жамоатчилик назоратининг салоҳияти ва самарадорлигини ошириш, ижтимоий-меҳнат соҳасига оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликка оид материалларни кўриб чиқишда ўзаро кўмаклашиш, жисмоний ва юридик шахслардан Омбудсманнинг минтақавий вакилига ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгашига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва унда аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этишда амалий ёрдам бериш, малака ошириш ва тажриба алмашиш мақсадида ходимлар ўртасида касбга оид ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, касаба уюшмалари ташкилотлари юридик хизмати ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимларининг малакасини ошириш, соҳадаги муаммоларни тадқиқ қилиш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш, ижтимоий-меҳнат соҳасида Омбудсман ҳамда касаба уюшмаларининг фаолияти натижалари юзасидан ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйиш, ижтимоий-меҳнат соҳасига оид қонунчилик ҳамда хуқуқ амалиётини такомиллаштириш, ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш юзасидан биргаликда таклифлар ишлаб чиқиш, тарафларнинг фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказишда бир-бирларига кўмаклашиш, ижтимоий-меҳнат соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини ҳамкорликда давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш орқали кенг жамоатчиликка етказишга келишиб олинди. 

 

Қабул қилинган меморандум, ҳар иккала ташкилотнинг фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Print Friendly, PDF & Email