Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти кенгаши Ёшлар бирлашмаси Жамоа шартномалари орқали ёшларга берилаётган қўшимча имтиёз ва кафолатлари юзасидан мониторинг олиб бориши билан бирга касаба уюшма аъзоси бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимли ишларни амалга оширмоқда.
2023 йил учун “Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган фаол ёшларга касаба уюшмалари стипендиясини ажратиш ҳамда касаба уюшма аъзоси бўлган фаол ёшлар учун санаторийларга бепул йўлланмалар бериш учун вилоят Кенгаши томонидан олий таълим муассасалари талабалари орасидан номзодлар танлаб олинди ва ишчи гурухи томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.
Унга кўра, Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти даволаш факультети 5-босқич талабаси Абдухолиқов Нодирбек Нозим ўғлига 2023 йил январь ойидан бошлаб 6 (олти) ой муддатда касаба уюшмалари стипендиясига ва шу билан бирга Бухоро давлат педагогика институти “Педагогика ва ижтимоий фанлар” факультети 1-босқич талабаси Яхшибоева Зарнигор Одил қизига 2023 йил август ойида “Ситораи Мохи Хоса” санаторийсига бепул соғломлаштириш учун йўлланма ажратиш тавсия этилди.
Матбуот котиби