Меҳнат хавфсизлиги – инсон саломатлиги кафолатидир

Ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини таъминлашда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқлар тизимидаги меҳнат жамоаларида “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови тўғрисида”ги қарори ва Низоми  барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларига етказилиб, жамоаларда  меҳнат муҳофазаси  соҳасидаги ўзгаришлар, ишчи-ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишни яхшилаш бўйича амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Хусусан, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси  Бухоро вилоят Кенгаши тасарруфидаги Бухоро солиқ техникумида “Меҳнат хавфсизлиги – инсон саломатлиги кафолатидир” мавзусида ўқув — семинари бўлиб ўтди. Мазкур семинарда меҳнат жамоасининг ишчи – ходимлари, талаба ёшлари иштирок этди. Тадбирда вилоят Кенгашининг меҳнат техник инспектори Ҳ.Барноев, соғлиқни сақлаш меҳнат техниги инспектори И.Бердиевлар иштирок этди.

Мазкур тадбирда иштирокчиларга жамоа келишувлари ва жамоа шартномаларига касаба уюшмалари фаоллари учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча ҳуқуқлар ва ваколатлар, имтиёзлар ўрнатилиши, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича энг яхши вакилларни ҳамда ёш мутахассисларни моддий ва маънавий рағбатлантирилиши ва шу билан бирга муносиб меҳнат шароитларини яратишда  иш берувчиларнинг вазифалари, иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгар бўлиши  таъкидлаб ўтилди.

Хусусан, ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун таълим муассасаларида уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилиш алоҳида  айтиб ўтилди. Тадбир давомида талабаларни ҳамда ишчи-ходимларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Вилоят Кенгаши матбуот котиби

Print Friendly, PDF & Email