Апрель ойидаги референдум арафасида Ўзбекистон ҳудудларида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остида тарғибот тадбирлари, концерт дастурлари ўтказилмоқда. Худди шундай тадбир Бухоро муҳандислик технология институтида “Ўзбекистон ёшлар мамлакати” шиори остида “Референдум ва ёшлар” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Олий мажлис сенати аъзоси Ҳусенова Абера Амоновна, Ўзбекистон республикаси Миллий тикланиш демократик партияси вилоят кенгаши раиси Мухаммадов Мақсуд Муродович, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Собиров Назир Нажмиддинович иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан турли касб вакиллари Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритиб, шу йил 30 апрелда ўтказиладиган референдумга бефарқ бўлмасликка чақирди. Тадбирлар давомида элимиз суйган санъаткорларнинг чиқишлари иштирокчиларга завқ бағишлади.