Гўзаллик ва нафосат байрами

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят кенгаши ташаббуси билан Республика Президентининг                            2021 йил 4 августдаги  “Республика ҳудудларида гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги        ПҚ-5209-сонли қарори билан тасдиқланган йул харитасининг       15-бандида  барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий ва қуйи бўлинмалари жойлашган биноларнинг ишчи хоналарида устувор равишда кўп миқдорда кислород ишлаб чиқарувчи гулларни жойлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш бўйича кўрсатма ижросини таъминлаш, ҳамда вилоятимизда  гулчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий гул навларини парваришлаш, аҳоли ўртасида гулчилик санъати сир-асрорларини оммалаштириш мақсадида жорий йилнинг 26 май куни вилоят Кенгашида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги “Гуллар фестивали бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда тармоқлар кесимидаги касаба уюшма ташкилотлари ишчи-ходимлари, ихтисослашган фермер хўжаликлари, селекционерлар, ҳаваскор гулчиларнинг иштироки таъминланди. Тадбирда  1000 га яқин гулчилик соҳасига қизиққан    ташкилотлар ходимлари иштирок этди. Фестивал карнай-сурнай садолари остида тантанали равишда бошланиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят кенгаши раиси бошчилигида очиқ деб эълон қилинди. Фестивалда вилоятнинг таниқли санъаткорлари ўз чиқишлари билан иштирок этдилар.

Фестивал доирасидаги танлов тармоқлар кесимидаги касаба уюшма  ташкилотлари ўртасида ўтказилди. Фестивалга ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, бахолаш мезонлари яъни гул турларининг ноёблиги, гулларнинг хилма-хиллиги, гулларнинг  сони, гул турлари тўғрисида маълумот мавжудлиги, визуал ташвиқот, декоратив техниканинг ифодалилиги ва яхлитлиги, гулларни ўстириш ва сақлаш технологиясига амал қилиниши бўйича тўплаган баллари асосида 1,2,3-ўрин эгалари аниқланди. Шунингдек танлов доирасида  “Энг фаол туман (шаҳар) тармоқ касаба уюшмаси ташкилоти”, “ Энг фаол бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ”, “Энг яхши гул композицияси”,  “Энг яхши гулчи технолог”, “Энг чиройли декорация”, “Ноёб гуллар эгаси”, “Гуллар фестивалини ташкил этишдаги ҳамкорлик учун”, “Гуллар фестивалини ОАВ орқали ёритишдаги ҳамкорлик учун”,  “Энг яхши гулчилик мактаби гулчиси” номинациялари бўйича муносиблар аниқланди ҳамда эсталик совғалари, дипломлар билан тақдирландилар. Мазкур тадбир натижаларига кўра  1-ўринни Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси, 2-ўринни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ходимлари, 3-ўринни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси  ходимлари ва шу билан бирга гуллар фестивалининг олий ўринлари “Гулобод” фермер хўжалигига ва Бухоро Тиббиёт институти академик лицейи жамоасига насиб этди.  Ғолиблар вилоят кенгашининг диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

баҳолаш жараёни

Фестивалда 100 дан ортиқ селекционерлар   турли хилдаги ноёб хонаки гуллари билан иштирок этиб, кузатувчиларга  гулларни парвариши ҳақида маълумотлар бердилар. Мазкур тадбир вилоятимиз аҳолисига кўтаринки кайфият бахш этди.

Вилоят кенгаши матбуот котиби

Print Friendly, PDF & Email