Жорий йилнинг 7 июнь куни Таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жондор туман бўлинмаси кенгаши томонидан «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Бу танлов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиб келинмоқда. Танловни ўтказишдан кўзланган мақсад – фаолияти намунали йўлга қўйилган бошланғич ташкилотларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш, уларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш,ташкилотларда касаба уюшмаси фаолларининг профессионал даражасини ошириш, ижодкорлик қобилиятини шакллантириш, корхона, ташкилот ва муассасаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ролини оширишдан иборатдир. Маълумки, касаба уюшмалари тизимини такомиллаштириш жараёнида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллигини янада ошириш, бу орқали меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, бошланғич касаба уюшмаси – энг муҳим бўғин ҳисобланиб, меҳнаткашларнинг ҳақиқий ҳимоячиси ва таянчидир. Шу боис соҳани ислоҳ этиш, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бораётган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, молиявий имкониятларини кенгайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Тармоқ тизимидаги 22 та бошланғич ташкилотлар мазкур танловда қатнашиш учун тегишли ҳужжатларини танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссияларга тақдим этдилар.Қатнашчилар ишлаб чиқилган баҳолаш мезонига кўра баҳоланди. Мазкур Низомга ҳамда баҳолаш мезонларига асосланган ҳолда танлов якунланиб, туман босқичи ғолиблари аниқланди.
Таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жондор
туман кенгаши раиси М.С.Элмуродов