Сўнги йилларда мамлакатимизда меҳнат муносабатларига оид миллий қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2021 йил 14 октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 2022 йил 17 мартда Сенат томонидан маъқулланган ва 2023-йил 30 апрель кунидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси кучга кирди. Маълумот ўрнида, кодекс 7 бўлим, 34 боб ва 581 моддадан иборат.
Меҳнат кодексида акс этган янги норма ва ўзгаришлар, уларнинг мазмун-моҳиятини меҳнат жамоасига етказиш мақсадида жорий йилнинг 20 июнь куни Бухоро туризм ва маданий мерос техникумида «Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз» мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда Бухоро шаҳар Адлия бўлими юридик хизмат коўрсатиш маркази юрис консултлари ва Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгаши мутахассислари иштирок этиб иштирокчиларга янги меҳнат кодексига киритилга ўзгаришлар, янги кодекс фуқаролар учун қандай янгиликларни ўз ичига олганлиги ҳақида маълумот бериб, тарғибот тадбири давомида юзага келган саволларга жавоб бердилар.