Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгашининг ташаббуси билан Бухоро “Аёллар мурувват уйи”да мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда Инсон қадрли” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” бош ғояни ўзида мужассам этган, миллий қадриятларимизга асосан, кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиниб, мехр-мурувватга муҳтож қалб эгалари учун концерт дастури ташкил этилди.
Тадбирда шунингдек республикамизнинг таниқли теарт ва кино намоёндаларидан иборат “кинокарвон” Саида Раметова, Саид Мухторов, Меҳриддин Раҳматов, Хуршид Тўхтаев, Алишер Отабоев, Анжелика Есимбетова, Дилшодбек Каттабеков, Умид Искандаров, Барно Ўнгбоева, Акбарали Мавлоновлар ўзларининг чиқишлари билан ҳамда вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари ташриф буюриб, аёлларга дилтортар куй қўшиқларнамойиш этиб, мехр-мурувват, байрамона қувонч улашдилар.
Тадбир якунида мурувват уйига вилоят кенгашининг эсдалик совғаси топширилди.