“Энг намунали болалар оромгоҳи” кўрик-танлови Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ва фаолият кўрсатаётган, мулк шакли ва қайси идора тасарруфида эканлигидан қатъий назар, стационар болалар оромгоҳлари ўртасида ҳар йили ўтказилади.
Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари юзасидан вилоятимизда мавсум давомида намуна фаолият олиб борган оромгоҳларнинг фаолияти баҳоланди. Мазкур сарҳисоб тадбири вилоят кенгашида бўлиб ўтди.
Фаолияти давомида ишнинг замонавий услубларини қўллаган, оромгоҳларда кўрсатилаётган хизмат кўламини кенгайтирган ҳамда сифатини оширган болалар оромгоҳлари, болалар ва ўсмирларни тарбиялаш, дам олдириш ва соғломлаштириш учун мазмунли дастурлар ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширган, болаларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуллантириш, болаларда соғлом турмуш тарзи кўникмасини шакллантиришда фидокорона ишлаган ташкилотлар, ишчи ходимлар аниқланди ва вилоят кенгашининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.