Чиройлисан, мухаббат

  Касаба уюшмалари вилоят кенгаши томонидан ходимларнинг бўш вақтларини сермазмун ташкил этиш,  уларни маънавий ҳордиқ олишларини таъминлаш мақсадида бугун, вилоят мусиқали драма театрида  1октябрь – “Устоз ва мураббийлар куни”  муносабати билан  театрлаштирилган маданий тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур байрамона тадбирни  Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган, севимли ижодкор  Ёдгор Саъдиев ўзининг кириш сўзи билан очиб,  барча устоз мураббийларни  байрам билан муборакбод этди.

Тадбир давомида томошабинларга Эркин Хушвақтовнинг  “Чиройлисан, мухаббат”  номли спектакл намойиши бўлиб ўтди. Ўзбек миллий академик театрининг маҳоратли актёр ва актрисалари Раъно Ярашева, Феруза Бобоёрова, Улуғбек Холиқжонов, Авазхўжа Қодиров, Фурқат Ғофуров, Зебинисо Эргашева, Саида Мадумарова, Шаҳноза Ҳожимуродовалар ва бошқалар иштирок этди. 

Мазкур маданий тадбирда 600 нафардан ортиқ  касаба уюшмаси аъзолари мириқиб дам олдилар.

Вилоят кенгаши матбуот котиби

Print Friendly, PDF & Email