Куни кеча Федерациянинг Бухоро вилоят кенгашида “Мурожаатлар билан ишлаш тизими самардорлигини ошириш давр талаби” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди. Тадбирда Федерация раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев вилоят кенгаши раиси Муҳаммадқосим Олимов кенгаш аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ходимлар ўртасида меҳнат интизоми ва жисмоний юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун талабларига риоя этилиши, федерация томонидан қабул қилинга жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари кўриб чиқиш тўғрисидаги тартибда белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда мурожаатларни ўз вақтида холисона кўриб чиқиш, тизимга тегишли бўлмаган мурожаатлар ҳақида ўз вақтида тегишли ташкилот ва мурожаат муаллифини хабардор қилиш, мурожаатни ўрганишда муаллиф иштирокини таъминлаш сингари қатор масалалар ҳақида тушунчалар бериб ўтдилар.
Мурожаатларни ўрганишда ҳар бир келтирилган важ бўйича режа тузилиши, унга мувофиқ ишнинг кетма-кетликда ўрганилиши, мурожаат муаллифининг ҳар бир саволиги батафсил жавоб қайтарилиши иш самарадорлигини оширувчи асосий омиллардан саналади, — дейди Федерация раиси ўринбосари, меҳнат инспексияси бошлиғи Қобилжон Қирғизалиев – Биз шу асосда тегишли масъулларга тавсияларни бердик. Келгусида ушбу тавсиялар асосида фаолият олиб борилиши иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Қайд этиш лозимки, вилоят кенгашига йил давомида кўплаб мурожаатлар келиб тушади. Биргина жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис Рустам Насимов томонидан ҳисобот даврида 133 та мурожаат қабул қилинган. Ушбу мурожаатларнинг барчаси кўриб чиқилиб, кўтарилган барча масалалар ўрганилган.
-Келиб тушган мурожаатларнинг 130 тасида ходимлар меҳнат соҳасидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, хусусан, ишга тиклашни, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлиқ ундиришни, 56 таси ҳуқуқий ҳимоя, 27 таси моддий ёрдам ажратишни, 13 таси меҳнат муҳофазаси, 17 таси ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни ва 20 таси бошқа масалаларда мурожаат қилинган, — дейди у. -Уларни кўриб чиқиш натижасида 73 нафар ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди.
Дилдора ИБРОҲИМОВА
“ИШОНЧ” мухбири