Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят кенгашининг катта мажлислар залида “Халқаро меҳнат ташкилотининг “Касаба уюшмалари чорраҳада” ишчи ҳужжати асосида касаба уюшмаларининг вазифаларини белгилаш” мавзусидаги минтақавий семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда Халқаро меҳнат ташкилоти Меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси (АКТРАВ)нинг Европа ва Марказий Осиё сектори мудири Сергеюс Гловацкас, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ташкилий ишлар бўлими мудири Камолиддин Эргашович Исроилов, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Нодира Баходиржановна Гаибназарова ва Федерацияси Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Махмуджон Ниғматович Исаевлар, ҳамда Самарқанд, Навоий, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан ҳудудий кенгашлар раислари, бўлим мудирлари ва масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари масъул ташкилотчилари, бирлашган қўмиталар раислари, меҳнат инспекциялари вакиллари иштирок этди.
Семинарни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши раиси Олимов Муҳаммадқосим Ҳошимович кириш сўзи билан очди.
Халқаро меҳнат ташкилоти Меҳнаткашлар фаолияи бўйича бюросининг Европа ва Марказий Осиё сектори мудири Сергеюс Гловацкас маъруза қилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнаткашларнинг ижтимоий иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири иштирокчиларга жамоа шартномаларини Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодексига биноан ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар берди. Мазкур семинар давомида кун тартиби юзасидан экспертларниг маърузалари тингланди.
Шунингдек, семинар давомида вилоятлардан келган вакиллар касаба уюшмасига аъзоликни асослаш бўйича ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқиш юзасидан гуруҳларга бўлиниб, ўз тақдимотларини намойиш этдилар.
Вилоят кенгаши матбуот котиби