Орзулари осмон болажонлар байрамингиз муборак

1 июнь – «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан касаба уюшмалари томонидан мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ички ишлар идоралари ходимлари фарзандлари, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва шунингдек касаба уюшмаси аъзоларининг 200 нафар фарзандлари учун вилоят қўғирчоқлар театрида “Мўжизалар олами” номли байрам томошаси намойиш этилди.

Теарт жамоасининг ранг-баранг чиқишлари  болажонларга манзур бўлди.

Томоша якунида болажонлар учун кайфияткўтарувчи мусиқа остида “Музқаймоқ party” ташкил этилди.

Шунингдек байрам муносабати билан Бухоро ногирон болалар учун мурувват уйида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгаши томонидан байрам тадбири ўтказилиб, совғалар ва музқаймоқлар улашилди.

Тармоқ ташкилотлари томонидан вилоятимизда мавжуд  Оилавий болалар уйи фарзандларининг ҳолидан хабар олиниб, турли хил турдаги  совғалар  тақдим этилди.

«Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан режалаштирилган тадбирлар вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

Вилоят кенгаши матбуот котиби

Print Friendly, PDF & Email