Вилоятда маънавий-маърифий ислоҳотларни амалга оширишда кўмаклашиш ҳамда эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш ишларида тизимли иштирок этиш, касаба уюшмаси аъзолари ўртасида маънавий-маърифий йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши томонидан бошланғич ташкилотларда ҳар ойнинг биринчи жума куни “Маърифат соатлари”ни ўтказиш амалиёти йўлга қўйилган. Унга кўра жорий йилнинг 2 август куни шаҳар, туманлар кесимида тармоқ ташкилотларининг фаолларидан иборат жамоаларда ҳамда 30 дан ортиқ вилоят корхона, ташкилот ва муассасаларининг меҳнат жамоаларида вилоят кенгаши раиси бошчилигидаги махсус ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги, “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғоя асосида “Янги Ўзбекистон 7 йилда етишганларимиз” мавзусида “Маърифат соатлари” ташкил этилди.
Мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги муносабати билан бундай тарғибот тадбирлари барча корхона ва ташкилотларда давом этмоқда.