Yuridik klinika

Вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори

Арслонов Муроджон Мехриддинович

(0365) 223-49-94


Вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори — ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Уставига, тармоқ касаба уюшмалари Уставларига, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, тармоқ касаба уюшмалари қурултойлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, кенгаш Раёсати қарорлари, фармойишлари ва юридик бўлим тўғрисидаги Низомга амал қилади. Касаба уюшмаларининг юридик хизмати ходими лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган шахс ишлаши мумкин. Касаба уюшмаларининг юридик бўлими мудири ва етакчи юрисконсульт лавозимига олий юридик маълумотга ҳамда камида уч йиллик юридик соҳада иш стажига эга бўлган шахс тайинланади. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг юридик хизмати касаба уюшмаларининг юридик хизматига услубий раҳбарликни амалга оширади, улар томонидан олиб борган ишлари ҳақидаги маълумотларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради, йўналтиради, иш йўналишлари бўйича тавсияномаларни ва тегишли кўрсатмаларни беради. Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши етакчи юрисконсульти ходимлигига номзод Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши юридик бўлими билан келишилган ҳолда тайинланади.

Print Friendly, PDF & Email