Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Ёшлар бирлашмаси

Бирлашма раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

Эргашев  Сардор Мансурович

(0365) 223-08-75

Ёшлар бирлашмасининг асосий мақсади — ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлаш, уларнинг меҳнат муносабатларига оид билимларини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига, касаба уюшмалари тизимига ёш, иқтидорли ва интилувчан кадрлар жалб этилишига кўмаклашишдан иборат.



Касаба уюшмалари ёш фаоллари Хивада!

“Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ўтказилаётган тадбирлар натижасида аҳолининг, айниқса ёшларнинг саёҳатга бўлган қизиқиши кундан-кунга ортиб бормоқда. Азал-азалдан ўзининг чиройи, бой тарихий иморатлари билан барчанинг эътиборини жалб қилиб келаётган кўҳна ва ҳамиша  навқирон Ургенч ва Хива шаҳарлари ҳали-ҳануз ўзининг кўркамлигини йўқотгани йўқ.

Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлаш мақсададида, жорий йилнинг 18-19 сентябрь  кунлари  50 нафар касаба уюшмалари ёш фаолларининг Ургенч ва Хива шаҳарларига икки кунлик саёҳатлари уюштирилди. Саёҳатнинг биринчи куни Ургенч шаҳридаги қадамжоларни зиёрат қилишдан бошланди.Саёҳатчилар Ургенч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди монументи, Ниёз Мухаммад Охун бобо масжидини зиёрат қилишди.

Саёҳатни иккинчи куни  Хива шаҳрининг Ичан-Қалъа давлат музейи қўриқхонасидаги Калта минор, Паҳлавон Махмуд масжиди, Шерғозихон мадрасасида  бўлишди.

Саёҳатчилар улуғ аждодларимизнинг илм-фан, маданият ва маънавият ривожига қўшган ҳиссаси ва Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини янада юксалишидаги уларнинг роли ҳақида чуқур таассуротларга эга бўлишди.


“Мурувват” уйлари – ёшлар эътиборида

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг ҳуқуқлари, ижтимоий ҳимояси ва улар учун имкониятлар тенглигини таъминлаш – устувор вазифа ҳисобланади. Ана шу вазифани сидқидилдан бажариш мақсадидида Мустақиллик байрами арафасида, Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Ёшлар бирлашмаси ва унинг бир гуруҳ аъзолари  Бухоро шаҳридаги “Мурувват” ногиронлар учун аёллар интернат уйига ташриф буюрди.

“Мурувват” интернат уйларида яшовчилар ҳолидан мунтазам равишда хабар олиш ва бу ишларга ёшларни кенг жалб қилиш мақсадида  “Нуронийлар эъзозимизда” патронаж ёшлар ҳаракати ташкил этилган.    Мустақиллик байрами муносабати билан бир гуруҳ ёшлар томонидан “Мурувват” уйидаги 255 нафар аёллар учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилиб, унда “Бухорча” рақс ансамбли жамоаси, вилоятимиз эстрадаси юлдузлари жалб қилинди. Маданий тадбирларда “Мурувват” уйининг аёллари ҳам фаол иштирок этишди.

Мустақиллик байрами муносабати билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги аёллар ва Қоракўл туманидаги эркаклар мурувват уйларига 2,0 млн сўм ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.



Кураш бўйича “Маҳалламиз паҳлавонлари“ мусобақасининг   вилоят босқичи ўтказилди


Менинг келажакдаги иш жойим

2019 йил 24 апрель куни Ёшлар бирлашмаси томонидан “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури”нинг 7-бандига асосан ”Менинг келажакдаги иш жойим” акцияси доирасида ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, келажакда муносиб иш жойини топишга кўмаклашиш мақсадида, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларининг Ғиждувон эркин иқтисодий зонасидаги йирик корхоналарга ёшларнинг ташрифи уюштирилди.

Жумладан, Ғиждувон эркин иқтисодий зонасида фаолиятини бошлаган “Парвоз Хумо равнақ транс” масъулияти чекланган жамиятидаги ип-калава ишлаб чиқариш жараёни талабаларга катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, “Бек Бакс” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган спорт ва аёллар сумкалари барчанинг эътиборини тортди.

Жамият раҳбарлари томонидан барча ишлаб чиқариш жараёнлари тўғрисидаги тушунтириш ишлари олиб борилди.

 


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар бирлашмаси тўғрисида

НИЗОМ

Юклаш:

  1. Ёшлар бирлашмаси тўғрисида Низом;
  2. Ёшларга оид сиёсати Концепцияси.

 


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Юклаш:

  1. Ёшларга оид давлат сиёсати дастури

Ёшлар бирлашмаси томонидан ўтказиладиган кўрик танловлар

РЎЙХАТИ

Кўрик танлов номи

Ўтказиш муддати
1.

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови доирасида “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациясини ўтказиш.

2019 йил

апрель

2.

Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, халқаро ва миллий стандартларининг мазмун-моҳиятини ҳамда касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини тарғиб қилиш мақсадида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Сиз касаба уюшмасини биласизми?” танловини ташкил этиш.

2019 йил

май

3.

“Менинг келажакдаги иш жойим” акцияси доирасида ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, келажакда муносиб иш жойини топишга кўмаклашиш мақсадида олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини вилоят ҳудудидаги “Эркин иқтисодий зона”лардаги корхоналар фаолияти билан таништириш.

2019 йил

апрель

4.

Ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш, танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишини кучайтириш, касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида “WorldSkills International” стандартлари аоссида ёш ишчи касб эгалари ўртасида “Ёш касбий кўникма соҳиби” танловини ўтказиш.

2019 йил

май

5.

“Касаба уюшмалари болаларга!” шиори остида болалар соғломлаштириш оромгоҳларида “Китоб менинг дўстим” номли викторина ва акциялар ташкил этиш.

2019 йил

август

6.

Корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида “Энг намунали кутубхона” танловини ўтказиш.

2019 йил

май

7.

Корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларининг оилалари (оилавий жамоалари) ўртасида “Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори” номли спартакиада мусобақаларини ўтказиш.

2019 йил

май

8.

“Касаба уюшмалари —  болаларга” акцияси доирасида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида “Меҳрибонлик” болалар уйлари тарбияланувчилари, эҳтиёжманд оила фарзандлари ҳамда иқтидорли болаларга ҳомийлик ёрдами кўрсатиш

2019 йил

июнь

9.

3-декабрь “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан имконияти чекланган, ногирон болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабларга ёшларнинг ташрифини уюштириш ёки тизимда фаолият кўрсатаётган имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни моддий рағбатлантириш

2019 йил

декабрь

10.

Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнаткашлар учун қулай шарт-шароитлар яратишни рағбатлантириш мақсадида “Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танловини ташкил этиш.

2019 йил

ноябрь

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!