Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

ЮРИДИК КЛИНИКА

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

Юридик клиникаси тўғрисида

Намунавий Низом

  1. Умумий қоидалар
    1.
    Ушбу Низом Ўзбекистан Республикасининг Конституцияси, Меҳлат кодекси, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”, “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Конунлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Федерация) Устави ҳамда бошқа норматив ва локал ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қошидаги Юридик клиника (Юридик клиника) фаолиятини тартибини белгилайди.
    2. Юридик клиника Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг юридик бўлими негизида ташкил этилиб, касаба уюшмаларининг ҳуқуқий маслаҳат хизмати сифатида фаолият юритади.
  2. Мақсад ва вазифалар
    3.
    Юридик клиника фаолиятининг асосий мақсади фуқароларга ижтимоий- меҳнат соҳасида бепул юридик (консультатив) хизмат кўрсатишдан иборат.
    4. Юридик клиниканинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
    -Ижтимоий-ҳуқуқий фаолият — фуқароларга ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қўллаш ва амалга оширишда амалий, бепул юридик (консультатив) хизмат кўрсатиш;
    -Ахборот-тарғибот фаолияти — кенг жамоатчилик, айниқса ёшлар ўртасида ижтимоий-меҳнат соҳасига оид халқаро ва миллий стандартларни тарғиб эташ;
    -ўқув-тарбиявий фаолият — клиника кўнгиллилари (волонтер)ни халқаро ва миллий стандартларга оид билимларини ошириш, ҳуқуқни қўллаш кўникмаларини шакллантириш, демократик қадриятлар, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига содиқлик руҳида тарбиялаш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш;
    -илмий-тадқиқот фаолияти — юридик клиника мураббийлари ва кўнгиллилари томонидан ижтимоий-меҳнат соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга доир илмий-таҳлилий материаллар тайёрлаш.
    -Юридик клиника амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида касаба уюшмалари ҳуқуқ ва манфаатлари, мақсад ва мажбуриятлари, шу жумладан Федерация ҳаракат дастурига доир бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.
  3. Тузилма
    5.
    Федерация Кенгаши аппарати юридик бўлими мудири Юридик клиника фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.
Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!