Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Молия бўлими

Молия бўлими бош ҳисобчиси

Рахматов Фурқат Аҳмадович

(0365) 223-63-21

Молия бўлимининг етакчи мутахассиси

Бахрамов Акмал Абдуллаевич

(0365) 223-08-75

Молия бўлимининг мутахассиси

Қурбонов Латиф Мўминович

(0365) 223-08-75


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида касаба уюшмаси

аъзолик бадаллари ҳисобидан санаторий ва дам олиш уйларига имтиёзли

йўлланмалар олишни режалаштириш, чиқариш, тақсимлаш, сотиш,

ҳисобга олиш, бериш ва ҳисоботларни тартибга солиш тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Устави асосида, касаба уюшмаси аъзоларини касаба уюшма бюджети маблағлари, яъни аъзолик бадаллари ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар билан касаба уюшма ташкилотлари ўртасида тузилган жамоа шартномалари ёки тармоқ келишувларига асосан касаба уюшмалари ташкилотларига ўтказиб берилган маблағлар ҳисобидан санаторий ва дам олиш уйларида соғломлаштириш, дам олдиришни ташкиллаштириш, касаба уюшмалари ташкилотлари тасарруфидаги ижтимоий объектларни сақлаб туриш ҳамда касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантириш мақсадлари учун маблағлар ажратиш тартибини белгилайди.

2. ЙЎРИҚНОМАНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ

Ушбу Йўриқнома касаба уюшма аъзолари ва уларнинг оила аъзоларига бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг ихтиёрида қолдирилган аъзолик бадаллари ҳамда жамоа шартномалари орқали хўжалик органлари томонидан ўтказилган маблағлар ҳисобидан санаторий ва дам олиш уйларига имтиёзли йўлланмалар бериш, тақсимлаш, сотиш ҳамда ҳисоботларни юритиш тартибларини белгилайди.

Юклаш: Йўлланмалар Йўриқномаси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!