Yosh ijodkorlar namoyishi

           Мамлакатимизда турли миллат ва дин вакилларининг ўз салоҳиятини тўлақонли амалга ошириш, уларнинг этномаданий ўзига хослигини сақлаш, жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.    

               Жорий йилнинг 1 август куни  Бухоро муҳандислик-технология институтида «30 июль — Халқаро дўстлик куни»га бағишлаб ёш дизайнерлар иштирокида “Дўстлик фашион” анъанавий костюмлар ва замонавий либослар намойиши ташкил этилди. Мазкур тадбирда институтнинг “Енгил саноат технологиялари”, “Тўқима технологияси ва дизайни”, “Енгил саноат машина ва жиҳозлари” ва “Чарм, мўйна буюмлари технологияси ва дизайни” кафедраларида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этдилар. Тадбир давомида олийгоҳ талабаларининг яратган ижод намуналарида миллий анъаналар асосида яратилган костюмларнинг, бетакрор заргарлик буюмларининг кўргазмали чиқишлари намойиши бўлиб ўтди.                                                

Шунингдек тадбирда ёш дизайнерлар олийгоҳ маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан муносиб тақдирланди. Бундай дўстлик учрашувларини ташкил этишдан асосий мақсад ўзбек ва бошқа миллатлар анъанавий ва замонавий либосларини  ўрганиш ҳамда бой маданий меросни ёш авлодга етказиш шу билан бирга турли миллатланинг маъданияти, анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашдан иборат.

Print Friendly, PDF & Email