Меҳр- мурувватдан диллар чароғон

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли Қарори ижросини таъминлаш борасида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу хайрли ишлар вилоятдаги барча шаҳар, туманларда кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда. Кўплаб соҳалар қатори ижтимоий соҳани ривожлантириш, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар бугун ўз самарасини бермоқда. Жумладан, қарорда белгиланган кам таъминланган оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаш бўйича  Шофиркон туманидаги 10 та хонадонда   таъмирлаш ишлари олиб  борилди. Булардан бири   Шофиркон туманидаги  “Хўжа Ориф” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёлғиз кекса  Алиева Натальянинг уйи ҳам таъмирлаб берилди. Қўшимча равишда унга туман ҳокимлиги, ҳомийлар ва тадбиркорлар томонидан  омборхона қурилиб,  газ плитаси олиб берилди. Ҳашар йўли билан ховлиси ва томорқаси ободонлаштирилди.

Агросаноат мажмуи ходимлари  ходимлари

касаба уюшмаси Бухоро вилоят масъул

 ташкилотчиси  А.Рахмонов

Print Friendly, PDF & Email