Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5290-сонли Фармони бўйича кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан жорий йилнинг 12 январь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кичик мажлислар залида семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг юристконсульти Б.Жумаев ҳамда Республика кенгашининг Бухоро вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Б.Бахромовлар иштирок этди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5290-сонли Фармонининг мазмун моҳияти ҳамда 2018 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиши, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш ҳамда меҳнат муносабатлари тўғрисида ўз фикрларини билдиришди.

Семинарда 40дан ортиқ корхона ва ташкилотларнинг 80 нафардан ортиқ бошланғич касаба уюшмаси раислари ва кадрлар бўлими бошлиқлари фаол иштирок этди.

Йиғилиш якунида семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва бундай семинарлар кўпроқ ташкил этилиши мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисида сўз юритдилар.

Туроб ҚУЛИЕВ,

Ўзбекистон давлат муассасалари ва

жамоат хизмати ходимлари касаба

уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email