Мардлар қўриқлайди Ватанни.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Бухоро муҳандислик- технология институтида маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда педагог ходимлар, талаба- ёшлар ва  Бухоро шаҳри ҳудудида жойлашган 28803 ҳарбий қисм вакиллари иштирок этдилар. Сўзга чиқган институт ректори У.Мухамедханов, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш.Очилов, ҳарбий қисм подполковниги Ш.Олимовлар Ўзбекистон Қуролли Кучларининг бугунги салоҳияти, унинг  куч -қудрати тўғрисида маълумот бердилар. Тадбирда олий ўқув юртида меҳнат қилаётган 5 нафар афғон уруши қатнашчилари касаба уюшма ташкилотининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тантанали маросим давомида ҳарбий йўлланма асосида ўқишга қабул килинган талаба ёшлар ижросида “Ватан мадҳияси” номли  бадиий  дастур ижро этилди.    

  БухМТИ касаба уюшма қўмитаси раиси  Ш.Очилов

Print Friendly, PDF & Email