Спорт –доимий ҳамрохимиз.

      Бухоро муҳандислик- технология институтида педагог ходимлар иштирокида спартакиада бўлиб ўтди. Талабаларнинг қишги таътил кунларида педагог ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун касаба уюшмаси ва жисмоний маданият кафедраси педагоглари ҳамкорликда  ташкил этган спорт  мусобақаларда 300 нафардан зиёд педагоглар  иштирок этдилар. Айниқса кекса авлод вакилларининг ушбу соғломлаштириш тадбирларидаги фаол иштироклари ёш педагогларни янада рухлантирди.

Меҳнат фахрийлари доцентлар Матлаб Темирова, катта ўқитувчи Толиб Соҳибов касаба уюшмаси тадбирларида доимо фаол иштирок этиб ёшларга ўрнак бўлмоқдалар. Мусобақа   якунида ғолиб жамоалар эсдалик совғалари ва фахрий ёрликлар билан рағбатлантирилди. Бу йилги ташкил этилган  мусобакалар ва улардаги иштирокчилар олдинги йиллардагидан анча фарқ қилди. Анъанага айланган ушбу спартакиада натижасида жамоада спортга бўлган қизиқиш анча жонланди дейди:- мехнат фахрийси,  доцент Жума Хаитов.

Бухоро муҳандислик-технология институти

касаба уюшма қўмитаси раиси  Ш.Очилов

Print Friendly, PDF & Email