“МУСТАҚИЛ ВАТАНИМИЗНИНГ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯЧИЛАРИ”

Тинчлик ва осойишталигимиз посбонлари-ҳарбийлар байрами мамлакатимизда ҳар йили кенг нишонланади. Бу юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва барқарорлик самарасидир.

14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ғижувон туман кенгаши томонидан жорий йилнинг 12 январь куни 45-умумтаълим мактабида “Мустақил Ватанимизнинг ишончли ҳимоячилари” шиори остида 63 та умумтаълим мактабларида меҳнат қилаётган   эркаклар ўртасида “Волейбол” спорт тури  бўйича мусобақа бўлиб ўтди.  Қизғин давом этган мусобақа натижаларига кўра, 2,9,56- мактаблар жамоасининг қўли баланд келди.

Ғолибликни қўлга киритган жамоалар туман кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ғиждувон туман кенгаши раиси

 Ю.Хомидов

Print Friendly, PDF & Email