“Ватан ҳимояси – муқаддас бурч”

Ғиждувон қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч”  мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида коллеж директори Н. Душамов, маданий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ф.Муродов, ҳарбий таълим ўқитувчиси Б.Равшанов ва коллеж талабалари иштирок этишди. Мамлакатда Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришда эришилаётган ютуқлар, миллий армиянинг мамлакатимиз мустақиллигини, сарҳадлар даҳлсизлигини таъминлашнинг ҳамда Ватанимиздаги тинч ва хотиржам ҳаётнинг кафолати эканлиги ҳамда ўқувчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни она-Ватанга садоқат билан хизмат қилишлари тўғрисида сўз юритилди.

Транспорт, йўл хўжалиги ва капитал қурилиш,

қурилиш индустрияси ходимлари бирлашган

касаба уюшмаси қўмитаси раиси Д.Комилова

Print Friendly, PDF & Email