“Бир асрнинг — икки даҳоси”

Жорий йилнинг 9 февраль куни Бухоро академик лицейида буюк шоир ва мутафаккир, дунё тан олган давлат арбоби ва буюк сўз санъаткорлари бўлган улуғ бобокалонларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишлаб “Бир асрнинг — икки даҳоси” номли катта байрам тадбири ўтказилди. 
Мазкур тадбирда 70 нафарга яқин ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда 250 нафардан зиёд ўқувчи талабалар фаол иштирок этдилар. Тадбирда академик лицей директори И.Б.Ҳамроев сўзга чиқиб, сўз мулкининг султони, мутафаккир шоир Алишер Навоий ва буюк сўз санъаткори, шоҳ, шавкатли саркарда Бобур ҳаёти, фаолияти, уларнинг қолдирган бебаҳо асарлари халқимизнинг буюк мероси бўлиб, ёш авлод тарбияси учун ибрат мактаби эканлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг лицей ўқувчилари шоирларнинг рубоий, туюқларини ўзбек, рус, инглиз ва немис тилларида маҳорат билан ижро этдилар. Шоирлар ҳаёти ва ижодига бағишланган видеолавҳалар кўрилди, “Хамса” асаридан монологлар айтилди. Айниқса, ўқувчилар томонидан шоирларнинг ғазалларини маромига етказиб куйлаши, “Юлдузли тунлар ” романидан саҳналаштирилган лавҳалари, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур образларини киши кўз ўнгида гавдалантириши — ўша давр муҳитини кўрсата олиши, шоирлар ғазалларига саҳналаштирилган қўшиқ ва рақслар барчага манзур бўлди.

Т.Қулиев
Давлат муассасалари ва жамаот
хизмати ходимлари касаба уюшмаси
Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email