ИСЛОМ КАРИМОВ – МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН АСОСЧИСИ!

Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Ислом Каримовни эъзозлаш – нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир”деб таъкидладилар, бу бежиз эмас, албатта.

Жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан мамлакатдаги таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилмоқда. Жумладан, бизнинг ИИВ Бухоро академик лицейимизда ҳам Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти  Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб Бухоро вилоят мусиқали драма театрида “ ИСЛОМ КАРИМОВ – МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН АСОСЧИСИ”  номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни ИИВ Бухоро академик лицейи директори подполковник И.Б.Ҳамроев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг бу тадбирда
Ислом Каримовнинг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан тарихда ўчмас из қолдиргани,  жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилгани эътироф этилди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига оид видеороликлар намойиш этилди. Академик лицейда ўтказилган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов фаолияти ва асарлари бўйича ўтказилган иншолар танлови ғолибларига академик лицей маъмуриятининг эсталик совғалари, дипломлар ва Фахрий ёрлиқлар топширилди. Лицей  ва мактаб ўқувчилари И.Каримов хақида шеърлар ёд айтиб, ўқитувчилар эса Биринчи Президентимиз И. Каримов  ишлари ҳақида бадиҳалар айтдилар. Бадиий куй ва қўшиқлар тадбирга ҳамоҳанг бўлди.

 “Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, меҳрибон ва самимий отамиз Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, — дейди тадбирда таклиф этилган меҳмонлар ва мактаб ўқувчилари.

  Бухоро академик лицей

 касаба уюшма қўмитаси раиси

Шарипова Шаҳноза

Print Friendly, PDF & Email