8 март Халқаро хотин-қизлар байрами кизғин ўтди.

Корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг қўшма қарорига асосан  8 — март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан 2018 йил 6 март куни Бухоро “Пахтасаноат” БКУК қарашли 9 та заводлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди. Туман заводларидан 10 та жамоа  қатнашиб, ўйин якунига кўра биринчи ўринга Шофиркон туман пахта тозалаш заводи хотин-қизлари, иккинчи ўринни  Когон пахта тозалаш заводи хотин-қизлари, учинчи ўринни Олот пахта тозалаш заводи хотин-қизлари  қўлга киритдилар. Ғолибларга “Пахтасаноат” БКУК томонидан қиматбахо совғалар ва дипломлари топширилди. Тадбир якунида барча шахар, туманлардаги  пахта тозалаш заводлардаги илғор  аёлларга байрам дастурхони ёзилиб, концерт дастури ташкил этилди.

Бухоро “Пахтасаноат” БКУК касаба уюшма қўмитаси

 раиси Б.Наврузов

Print Friendly, PDF & Email