“Соғлом оила” соғлом турмуш тарзидир!

Жорий йилнинг 15 март куни Бухоро нефт ва газ коллежи спорт мажмуасида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар  ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

 Оилавий спорт мусобақасининг қуйи босқичлари 15 январдан 12 февралгача корхона, ташкилот ва муассасаларда, 16 февралдан 23 февралгача туман, шаҳарларда (туман, шаҳар биринчилиги) ҳамда тармоқлараро мусобақалар ташкил қилиниб, унда жами 5266 та оилалар иштирок этдилар.

“Соғлом оила” шиори остида ўтказилган оилавий спорт мусобақасининг вилоят босқичида 

тармоқлараро туман ва шаҳ ар босқичлари ғолиблари бўлган 28 та оила қатнашди. Мусобақа иштирокчилари спортнинг оммавий 8 та тури бўйича ўзаро беллашдилар.

Спорт мусобақаси якуний натижасига кўра  Ғиждувон туманидан Тўраевлар ва Бухоро туманидан Ражабовлар оиласи 1-ўринни, Вобкент туманидан Ғайбуллаевлар ва Ғиждувон туманидан Тошпўлатовлар оиласи 2-ўринни, Шофиркон туманидан Ҳасановлар ва Суннатовлар оиласи 3-ўринни эгаллашди 

Ғолиб оилалар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар. Шунингдек, мусобақа иштирокчилари “Энг чаққон оила”, “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила”, “Фаол иштирок этган оила” номинациялари бўйича ҳам тақдирландилар.

 

 РОЗИЯ НУСРАТОВА,

 Маданий-маърифий ва спорт ишлари

 бўлими етакчи мутахассиси

 

Print Friendly, PDF & Email