Ўлкамизда “Наврўз” шукуҳи кезмоқда. Бу йилги “Наврўз” ўзгача шодиёна билан нишонланмоқда. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ромитан туман кенгаши томонидан 21 март “Наврўз” байрами муносабати билан ўтказилган хайрия тадбирларида халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, ахоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алохида эътибор қаратилди. Меҳнат жамоаларида атроф-мухитни, она заминни ардоқлаб, унинг неъматларини, бугунги тинч хаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга даъват қиладиган маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилди.
Ромитан туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида “Ўзбекистон-умумий уйимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда жамоада бир оила бўлиб меҳнат қилаётган ўзбек, рус, татар, корейс миллатига мансуб бўлган ходимлар томонидан “Ассалом Наврўзи олам!” ҳамда “Масленница пришла-открывай ворота!” мавзулари саҳналаштирилган байрам тадбири ўтказилди.
Туманнинг энг чекка ҳудуди Газли шаҳарчасида жойлашган 36-умумтаълим мактабида “Хуш келдинг Наврўз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда қозоқ миллатининг “Наврўз” байрамини ёритувчи миллий ўйинлари кўрсатилди. Тадбирда фаол иштирок этган ходимларга туман кенгашининг эсдалик совғалари тарқатилди.
Ш.Қудратов
Туман кенгаши раиси: