САМАРҚАНД БЎЙЛАБ САЁҲАТ

      “Наврўз” умумхалқ  байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунларида Бухоро муҳандислик  технология институтининг 40 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож,  ногирон, чин етим, кам таъминланган талабалари ва уларнинг 10 нафар педагог мураббийлари кўҳна Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар. Саёҳат харажатлари институт  маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномасига асосан  маъмуриятнинг бюджетдан ташқари даромадлари ҳисобидан қопланди.    

      Талабалар-ёшлар, устозлар  Имом Ал-Бухороий,  Улуғбек расадхонаси тарихий музейи, Дониёр Хўжа мақбараси, Шохи-Зинда мақбараси, Регистон майдонида бўлиб тарихий обидаларни томоша қилдилар. Ўзбекистон Республикаси  Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат килдилар. 

    Саёҳатчилар Наврўз умумхалқ байрами нишонланаётган шукуҳли кунларда юртимизнинг барча гўшалари каби  Самарқанд ҳам янада чирой очгани, гўзал, бетакрор бўлганлигининг гувоҳи бўлдилар.  Дам олиш кунлари мароқли ва мазмунли ўтганлигидан хурсанд  бўлган ёшлар, жонажон Ватанимиз бўйлаб саёҳатларни давом эттириш  таклифини билдиришди.

Ш.Очилов

Бух МТИ касаба уюшмаси  раиси  

Print Friendly, PDF & Email