ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР ТАНЛОВИ

Бухоро муҳандислик технология институти касаба уюшма қўмитасининг ташаббуси билан иқтидорли ёшларни қўллаб –қувватлаш, уларга ўз истеъдодларини намойиш этиш учун имконият яратиш  мақсадида 2018 йил  22  март куни “Инновацион ғоялар ва бизнес лойиҳалар” танлови ташкил этилди. Танловда бакалавр ва магистратура боскичи талабаларидан  20 нафари ўз ишланмалари ва илмий  лойиҳалари билан   иштирок этишди. Танлов ҳайъати тақдим этилган лойиҳа ва макетларни чуқур ўрганиб, уларнинг  долзарблигига алоҳида эътибор қаратди. Ҳайратланарлиси шундаки, олий таълим муассасаси 1 -босқич талабаси Назаров Сардор кашф этган лойиҳаси асосида чиқиндилардан  қишлоқ хўжалиги  учун  зарур бўлган  ўғит  ишлаб чиқишни йўлга қўйган ва бугунги кунда даромад олишга эришган. Танлов  ёшларимизнинг ўз ғоялари ва янгиликлари билан  “Фаол тадбиркорлик ва инновацион ғояларни қўллаб қувватлаш йили” да турли соҳаларни ривожлантиришда муносиб ҳисса қўша олишларини кўрсатди. Танлов якунида энг юқори натижаларга эришган талабалар касаба уюшма қўмитаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ш.Очилов

Бух МТИ касаба уюшма қўмитаси   раиси

Print Friendly, PDF & Email