Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни.

Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига бағишланган “Меҳнат муҳофазаси: Ёш ходимларни қўллаб-қувватлаймиз” мавзусида семинар   бўлиб ўтди.

Семинарни  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Ғ.Сафаров кириш сўзи билан очиб, меҳнат муҳофазаси бўйича вилоятда олиб борилаётган ишлар тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Вилоят Бандлик бош бошқармасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси Давлат инспекция бошлиғи Б.Жумаев янги таҳрирда қабул қилинган  “Мехнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг татбиқ этилишининг аҳамияти тўғрисида, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази врачи М.Иноятуллаев ишлаб чиқариш жараёнидаги чангларнинг инсон соғлиғига зарари ва аллергик касалликлар профилактикаси ҳақида, “Саноат-геоконтехназорат” давлат инспекцияси масъул ходими Ф.Рахматуллаев  ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқларида ишларни бехатар олиб бориш услублари, “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖ корхонаси меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси Ш.Шаропов корхонада битирувчи ёшлар ва ёш ходимларнинг меҳнатидан фойдаланишда уларга яратилиши лозим бўлган меҳнат шароитлари, Жондор пахтатозалаш корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси Р.Жумаева ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар, жароҳатланишлар ва касб касалликларининг таҳлили тўғрисига  бағишланган чиқишлар қилишди.

Семинарда 117 нафар корхона, ташкилот ва муассасалардаги меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходимлар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими.

Print Friendly, PDF & Email