Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарорида белгиланган топшириқларни амалга ошириш мақсадида 2018 йил 7-8 апрель кунлари “Шохруд” акциядорлик жамияти ишчи-ходимларининг Хоразм вилоятига саёҳатлари уюштирилди. Саёҳатчилар Хиванинг диққатга сазовор тарихий обидалари ва муқаддас қадамжоларини зиёрат қилдилар. Мароқли ва мазмунли ўтган ушбу саёҳат ёшларга катта таассурот қолдирди.
“Шохруд” АЖ касаба уюшма қўмитаси
раиси З.Джураева