Самарқандга саёҳат

Жорий йилнинг 22 апрель куни “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида “Бухородонмахсулотлари” акциядорлик жамияти ишчи-ходимларининг Самарқанд шаҳрига саёҳатлари уюштирилди.

Саёҳат Самарқанддаги буюк аллома Имом ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. Ундан сўнг Самарқанд шаҳридаги Гўри-Амир, Шоҳи Зинда мақбаралари, Улуғбек, Биби Хоним мадрасалари, Регистон мажмуаси қадамжолари бўйлаб уюштирилди.

Мароқли ва мазмунли ўтган ушбу саёҳат ишчи-ходимларимизга    она юртимиз тарихи, қадриятлари, обидалари билан яна бир карра танишиб олишларига замин яратди. Саёҳатдан мамнун бўлган ходимлар ташкилотчиларга миннатдорчилик изҳор этишди.

 “Бухородонмахсулотлари” АЖ касаба уюшма қўмитаси

 раиси М.Исмаилов            

Print Friendly, PDF & Email