Жорий йилнинг 22 апрель куни “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида “Бухородонмахсулотлари” акциядорлик жамияти ишчи-ходимларининг Самарқанд шаҳрига саёҳатлари уюштирилди.
Саёҳат Самарқанддаги буюк аллома Имом ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. Ундан сўнг Самарқанд шаҳридаги Гўри-Амир, Шоҳи Зинда мақбаралари, Улуғбек, Биби Хоним мадрасалари, Регистон мажмуаси қадамжолари бўйлаб уюштирилди.
Мароқли ва мазмунли ўтган ушбу саёҳат ишчи-ходимларимизга она юртимиз тарихи, қадриятлари, обидалари билан яна бир карра танишиб олишларига замин яратди. Саёҳатдан мамнун бўлган ходимлар ташкилотчиларга миннатдорчилик изҳор этишди.
“Бухородонмахсулотлари” АЖ касаба уюшма қўмитаси
раиси М.Исмаилов