Жорий йилнинг 15 апрель куни Ғиждувон туманидаги академик лицейнинг 35 нафар касаба уюшма аъзоларининг Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди.
Саёҳат давомида шаҳарнинг қадимий тарихий ёдгорликлари ҳамда, буюк давлат арбоби, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрлари зиёрат қилинди. Саёҳат корхонанинг барча ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига катта таассурот қолдирди.
Таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси Ғиждувон туман
кенгаши раиси Ю.Хомидов.