Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шахар кенгаши томонидан Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, касаба уюшмаси аъзоси Нурова Шохида Наимовна томонидан бепул йўлланма ажратишни сўраб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.
Нурова Шохиданинг боқувчисини йўқотганлиги, 1 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, яшаш шароити иқтисодий жихатдан оғирлиги, махалла фуқаролар йиғини томонидан берилган тавсияномага асосан ҳамда давлат дастурининг 2-бандини инобатга олиб, унга Мохи-хоса санаториясига бепул йўлланма ажратилди.
Т.Қулиев
Давлат муассасалари ва жамоат
хизмати ходимлари касаба уюшмаси
Бухоро шаҳар кенгаши раиси