Давлат дастури ижроси — амалда!

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шахар кенгаши томонидан  Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, касаба уюшмаси аъзоси Нурова Шохида Наимовна томонидан бепул йўлланма ажратишни сўраб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

 Нурова Шохиданинг  боқувчисини йўқотганлиги, 1 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, яшаш шароити иқтисодий жихатдан оғирлиги, махалла фуқаролар йиғини томонидан берилган тавсияномага асосан ҳамда давлат дастурининг 2-бандини инобатга олиб, унга Мохи-хоса санаториясига бепул йўлланма ажратилди.

Т.Қулиев

Давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email