Бухоро шаҳридаги “Шохруд” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси томонидан жорий йилнинг 26-27 май кунлари 21 нафар ишчи-ходимларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳатлари уюштирилди.
Саёҳат Самарқанддаги буюк аллома Имом ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. Ундан сўнг Самарқанд шаҳридаги Гўри-Амир, Шоҳи Зинда мақбаралари, Улуғбек, Биби Хоним мадрасалари, Регистон мажмуаси бўйлаб экскурсия уюштирилди. Оламга машҳур шаҳарнинг мустақиллик йилларида бунёд этилган гўзал иншоотларига ташриф буюрилди. Мароқли ва мазмунли ўтган ушбу саёҳат ишчи-ходимларга катта таассурот қолдирди
“Шохруд” АЖ касаба уюшма
қўмитаси раиси Джўраева Зубайда