Бухоро вилоятида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Марказий кенгаши томонидан Бухоро вилоятида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида семинар-тренинг  ўтказилди.

 Семинарда фермер хўжалик раҳбарлари, туман фермер  кенгашлари раҳбарлари ҳамда вилоят қишлоқ хўжалигига оид бўлган корхона раҳбарлари  қатнашди.

Тадбирда миллий меҳнат стандартлари ва Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари ҳамда уни Ўзбекистон Республикасида амалга оширилиши ҳақида ва 2018 йилги пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик мавзуларида  агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг раиси в.в.б. Т.Бозоров маъруза қилди.  

Фермер хўжаликларида меҳнатни тўғри ташкил қилиш мавзусида  бирлашма кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ҳ.Барноев маъруза қилди.

Семинар қизғин савол жавоблар билан якунланди.

АСМ ходимлари касаба уюшмаси Бухоро

вилоят масъул ташкилотчиси: А.Рахмонов

Print Friendly, PDF & Email