Бухоро шаҳридаги “С.Раҳимов” маҳалла фуқаролар йиғини бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, маҳалла ҳудудида яшовчи 3 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун суннат тўйи ўтказилди.
Тадбир давомида маҳалла ҳудудида жойлашган корхона ва ташкилот рахбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда профилактика инспекторларидан иборат жами 100 нафар ортиқ фаоллар иштирок этди.
Болажонларга Бухоронинг зар тўнлари кийдирилиб, ҳомий ташкилотлар томонидан 3 дона велосепид совға қилинди ва болажонлар қувончига қувонч қўшилди.
Н.Базарова
Маҳалла хайрия жамоат фонди
Бухоро шаҳар бўлими бошланғич
касаба уюшмаси қўмитаси раиси